Nokia 2700 classic - Қувватни тежаш

background image

Қувватни тежаш

Батареяни тўлиқ зарядлаганингизда ва зарядлаш мосламасини қурилмадан

ажратганингизда, зарядлаш мосламасини девор розеткасидан ажратиб олишни

ҳам ёдда тутинг.
Агар қуйидагиларни бажарсангиз батареянгизни тез-тез зарядлашнинг ҳожати

бўлмайди:
● Иловалар, хизматлар ва уланишларни ишлатмаётганингизда ёпинг ва

ўчиринг.

● Экран ёрқинлигини камайтиринг.
● Минимал фаолиятсизлик давридан кейин, агар қурилмангизда мавжуд бўлса,

қувват сақлагич режимга кириш учун қурилмани созланг.

● Тугмачалар товушлари каби кераксиз товушларни ўчиринг. Қурилмангиз овоз

баландлигини ўртача даражага созланг.