Nokia 2700 classic - Автомобиллар

background image

Автомобиллар

Радио частота сигналлари электрон ёнилғи қуйиш тизимлари, қулфлашга қарши

электрон тормоз тизимлари, тезликни назорат қилиш тизимлари ва ҳаво ёстиғи

тизимлари каби моторли машиналарда нотўғри ўрнатилган ёки етарлича

ҳимояланмаган электрон тизимларга таъсир қилиши мумкин. Қўшимча

маълумотлар учун, автомобилингиз ёки унга қўшилган мосламалар ишлаб

чиқарувчисига ёки вакилига мурожаат қилинг.
Фақатгина малакали мутахассис қурилмага хизмат кўрсатиши ёки уни машинага

ўрнатиши мумкин. Нотўғри ўрнатиш ёки хизмат хавфли бўлиши мумкин бўлиб

қўрилмага тегишли кафлат кучини бекор қилиши мумкин. Машинангиздаги барча

симсиз асбоблар тўғри жойлашишини ва ишлашини мунтазам равишда

текширинг. Ёнадиган суюқлик, газ ёки портлайдиган модаларни ҳеч қачон

қурилма, унинг қисмлари ёки аксессуарлари билан бир бўлимга қўйманг. Ҳаво

ёстиғи ўрнатилган машиналарда ҳаво ёстиғи катта куч билан пуфланишини

унутманг. Объектларни, шунинг ичида ўрнатилган ёки кўчма симсиз асбобларни

ҳаво ёстиғи тепасига ёки ҳаво ёстиғи ёйилиши атрофига қўйманг. Агар машина

ичидаги симсиз асбоблар нотўғри ўрнатилса ҳаво ёстиғи пуфланган пайтда

шакастланишлар содир бўлиши мумкин.
Самолётда учиш пайтида қурилмадан фойдаланиш тақиқланади. Самолётга

чиқишдан олдин қурилмани ўчиринг. Симсиз телеқурилмалардан самолётда

фойдаланиш самолёт ишлаши учун ҳавфли бўлиши мумкин, симсиз телефон

тармоқини бузиши мумкин ва қонунга қарши бўлиши мумкин.

Қўшимча хавфсизлик тўғрисидаги маълумот

© 2009 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

37