Nokia 2700 classic - Тармоқ хизматлари

background image

Тармоқ хизматлари

Қурилмадан фойдаланиш учун сиз симсиз хизмат кўрсатувчи провайдернинг

хизматига эга бўлишингиз лозим. Функцияларнинг кўпи махсус тармоқ

функцияларини талаб қилади. Бу функциялар ҳамма тармоқларда мавжуд эмас;

бошқа тармоқлар эса сиздан тармоқ хизматидан фойдаланишдан олдин хизмат

кўрсатувчи провайдер билан махсус келишувга киришни талаб қилиши мумкин.

Тармоқ хизматларидан фойдаланганда маълумотлар узатилади. Маҳаллий

тармоқ ичидаги ва роуминг пайтида бошқа тармоқлардаги тўловлар тўғрисида

маълумот олиш учун хизмат кўрсатувчи провайдерга мурожаат қилинг. Хизмат

кўрсатувчи провайдерингиз сизга кўрсатмаларни бериб қандай тўловларни

амалга оширишни тушунтириши мумкин. Баъзи тармоқларда сиз тармоқ

хизматларидан фойдаланишингизга таъсир кўрсатадиган чеклашлар бўлиши

мумкин. Масалан, баъзи тармоқлар тилга боғлиқ бўлган барча белги ва

хизматларни қўллаб-қувватламаслиги мумкин.
Сизга хизмат кўрсатувчи провайдер қурилмангизда маълум функциялар

ўчирилишини ёки ёқилмаслигини талаб қилган бўлиши мумкин. Бундай ҳолда бу

функциялар қурилмангиз менюсида пайдо бўлмайди. Қурилмангиз меню

номлари, меню тартиби ва белгиларда ўзгартиришлар қилиш каби махсус

конфигурацияга эга бўлиши мумкин. Батафсил маълумот учун сизга хизмат

кўрсатувчи провайдерга мурожат қилинг.
Ушбу қурилма TCP/IP протоколларига асосланган WAP 2.0 протоколларини

(HTTP ва SSL) қўллаб-қувватлайди. Ушбу қурилманинг мультимедиа хабарларни

(MMS) таҳрирлаш ва e-mail дан фойдаланиш каби баъзи хусусиятлари ушбу

технологиялар учун тармоқ томонидан қўллаб-қувватлашни талаб қилади.

Умумий маълумот

© 2009 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

12