Камера ва видео
Сизнинг қурилмангиз 1200x1600 пиксел суратга олиш хусусиятини қўллаб-
қувватлайди.
Расмга тушириш пайтида тезроқ ишлашга хотира картаси ўрнатилмаганда
пастрок пикселлар сонини ишлатиш учун камерани созланг.
Расмга тушириш
Статик расмга олиш функциясини ишлатиш учун Меню > Медиа > Камера-ни
танланг, ёки, агар видео функцияси ёқилган бўлса, чап ё ўнг томонга ўтинг.
Расмга тушириш учун, Расм ол.-ни танланг.
Камера режимида тасвирни йириклаштириш ёки кичиклаштириш учун паст ёки
юқорига айлантиринг.
Автотушириш функциясини ёқиш ёки расмларни тез суръатда кетма-кет тушириш
учун Вариан.-ни ва мувофиқ параметрни танланг.
Расм сифати, расмнинг пикселлар сони ёки дастлабки кўриш ҳолати ва вақтни
созлаш учун Вариан. > Созламалар-ни танланг.
Видеоклип ёзинг
Видео функциясидан фойдаланиш учун Меню > Медиа > Видео-ни танланг.
Видеоклип ёзишни бошлаш учун Ёзиш-ни танланг.
Ёзиш пайтида сифати пастроқ бўлган видеоклипни кўпроқ вақт давомида ёзиш
мумкин. Сифат параметрларини ўзгартириш ва видеоклипнинг максимал
узунлигини белгилаш учун Меню > Медиа > Камера > Вариан. >
Созламалар > Видео клип сифати-ни ёки Видео клип дав-ги-ни танланг.