Nokia 2700 classic - Галерея

background image

11. Галерея

Сизнинг телефонингиз қўлга киритган контентларни ҳимоялайдиган рақамли

ҳуқуқларни бошқариш (DRM) системасини қўллаб қувватлайди. Қўлга

киритишдан олдин ҳар доим ҳар бир контентнинг етказиш шартларини

текширинг, чунки улар тўловни талаб қилиши мумкин.
Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш қоидалари баъзи тасвир, мусиқа ва

бошқа контентдан нусха кўчириш, ўзгартириш, ўтказиш ёки юборишларга йўл

қўймаслиги мумкин.
Рақамли ҳуқуқларни бошқариш
Контент эгалари ўзларининг интеллектуал мулкларини, шу жумладан

муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун рақамли ҳуқуқларни бошқариш

(DRM) технологияларининг ҳар хил турларидан фойдаланиши мумкин. Ушбу

қурилма DRM орқали ҳимояланган контентга кириш учун ҳар хил DRM

дастурларини ишлатади. Шу қурилма ёрдамида сиз қўйидагилар билан

ҳимояланган контентга киришингиз мумкин: WMDRM 10, OMA DRM 1.0, OMA

DRM 1.0 forward lock, ва OMA DRM 2.0. Агар маълум DRM дастурлари контентни

ҳимоя қила олмаса, контент эгалари шундай DRM дастурларнинг янги DRM

орқали ҳимояланган контентга кириш имконини бекор қилишга мурожаат қилиши

мумкин. Бекор қилиш қурилмангизда шундай DRM орқали ҳимояланган

контентнинг тикланишига йўл қўймайди. Шундай DRM дастурларининг бекор

қилиниши бошқа DRM турлари орқали ҳимояланган контентдан ёки DRM орқали

ҳимояланмаган контентдан фойдаланишга таъсир қилмайди.
Рақамли ҳуқуқларни бошқариш (DRM) орқали ҳимояланган контент сизнинг

контентдан фойдаланиш ҳуқуқларингизни белгилайдиган контентга боғлиқ

фаоллаштирув калити билан етказилади.
Агар қурилмангиз OMA DRM орқали ҳимояланган контентга эга бўлса,

активлаштирув калитлари ва контентни захира қилиш учун Nokia PC Suite захира

қилиш хусусиятидан фойдаланинг. Бошқа узатиш усуллари, қурилма хотираси

форматлаштирилганидан кейин OMA DRM орқали ҳимояланган контентдан

фойдаланишни давом эттира олишингиз учун контент билан бирга тикланиши

зарур бўлган фаоллаштирув калитларини узатмаслиги мумкин. Қурилмангиздаги

файллар шикастланганда ҳам сиз фаоллаштирув калитларини тиклашингиз

керак бўлади.
Қурилмангизда WMDRM орқали ҳимояланган контент бўлса қурилма хотираси

форматлаштирилганидан кейин фаоллаштирув калитлари билан бирга контент

ўчиб кетади. Қурилмангиздаги файллар шикастланганда сиз фаоллаштирув

калитларини ва контентни йўқотишингиз ҳам мумкин. Фаоллаштирув

калитларини ва контентни йўқотиш сизнинг қурилмангизда ўхшаш контентдан

фойдаланиш имкониятингизни чеклайди. Батафсил маълумот учун хизмат

кўрсатувчи провайдерга мурожаат қилинг.
Папкаларни кўриш учун, Меню > Галерея-ни танланг.

Галерея

© 2009 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

26